Қозоғистонда кутубхоначиларга ўқитувчи мақомини бериш таклиф қилинмоқда

Фото: жиззах.ўз

Қозоғистон Ресбупликаси Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, республикада 8 489 нафар мактаб кутубхоначиси фаолият юритади.

Бироқ соҳада малакали мутахассислар етишмайди. Бундан ташқари, уларнинг маоши анча паст. Масалан, 3 йиллик иш стажига эга кутубхоначининг маоши 105 208 минг тенге.

Таққослаш учун, 2021 йилда улар жами 72 558, 2022 йилда эса 89 246 тенге олган.

“Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда 7089 та мактабда кутубхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг китоб фонди 137 миллион нусхани ташкил этади”, – дейилади хабарда.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, республикада 3 898 та оммавий кутубхона, жумладан, республика аҳамиятига молик шаҳарларда 92 та кутубхона мавжуд. Ўтган йили уларнинг китобхонлари сони 51,9 миллион кишига етди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.