Россияда шакар экспорти вақтинчалик тақиқланди

Фото: smart market

Россия ҳукумати қамиш ёки лавлаги шакар ва кимёвий тоза сахароза экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди, деб хабар бермоқда “Kazinform” ТАССга таяниб.

“Бу ҳақдаги қарор имзоланди. Чеклов 2024 йил 31 августгача амал қилади. Қарор ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган”, – дейилади Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамасининг Telegram-каналида.

Қарорда бир нечта истиснолар назарда тутилган. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига маълум ҳажмларда шакар етказиб бериш мумкин бўлади. Арманистонга 28 минг тонна, Беларусга – 5 минг тонна, Қозоғистонга – 120 минг тонна, Қирғизистонга – 28,5 минг тонна экспорт қилишга рухсат берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.