Метан заправкалари маҳаллий ҳокимликлар режа-графиги назорати остида ишламоқда
Метан заправкалар иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида йўлга қўйилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
«29 январь куни электр станциялар орқали жами 243,7 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 3 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 42,9 млн кубометр табиий газ, 24,7 минг тонна кўмир ҳамда 10,1 минг тонна мазут ёқилди. Республика истеъмолчиларига 230,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 157,3 млн кубометрни ташкил қилди», – дейилади хабарда.
Кеча мамлакатдаги 1 325 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 11,8 млн кубометр табиий газ сотилди. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 700 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Автобензин ва дизель ёнилғиси аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 29 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 3 517 тонна автобензин етказиб берилган.
Шарҳлар