Milavitsa дўконининг рекламасини танқид қилган фуқаро жаримага тортилди

Фото: Milavitsa

Тошкент шаҳар ИИББ Буюк Ипак Йўли метро бекати ёнида жойлашган Milavitsa дўконининг рекламасини танқид қилган 1999 йилда туғилган Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ш.А. жаримага тортилди.

Воқеа 15 февраль куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Беларусиянинг Milavitsa бренди ич кийимлари дўконида содир бўлди. Эркак мактаб ўқувчилари ва ўткинчилар очиқ реклама кўраётганидан шикоят қилди, деб ёзганди ўшанда Nova24 нашри.

Кейинроқ дўкондан ички кийим рекламаси олиб ташланди. “Йигитлар, қаранглар, бу фоҳишаларнинг суратларини олиб ташлашди. Кўряпсизми, агар барчамиз бир жамоа бўлиб бир жойга мушт билан урсак, кўп муаммоларни ҳал қилиш мумкин, – деган у.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги дўкон раҳбарияти билан профилактика суҳбати ўтказгани, ички кийим рекламасига йўл қўйилмаслигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда бу янгилик ўта кескин реакцияга сабаб бўлди, блогерлар бу одамни «экстремист» ва “дунёвийликка қарши курашчи” деб аташди. 16 февраль куни дўкон рекламани қайтарди, аммо ўзгартирилган форматда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу шахс ўзининг шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда диний материаллар тарқатаётганини аниқлади. Шу муносабат билан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддаси “Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш” бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима солинди.

ИИББ  “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланганини, жумладан, тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этишини эслатиб ўтади.

Мазкур қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.

Шундай экан, турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг шахсий диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий таъқиб қилинади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.