Миллий гвардия тажриба тариқасида “Меҳрибонлик” уйларининг фаолияти учун масъул бўлади
Миллий гвардия синов тариқасида “Меҳрибонлик” уйларининг фаолияти учун масъул қилиб белгиланди. Ўзбекистон президенти болаларга ихтисослашган таълим бериш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича методика яратиш вазифасини қўйди.
Тошкентдаги 21-сонли «Меҳрибонлик» уйига ташриф буюрар экан, тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаёти, олий маълумот олиши ва бандлигига кўмаклашувчи масъул идора йўқлигини қайд этди.
– Бу муассасаларнинг моддий ҳомийси бор, маънавий ҳомий керак. Бу ҳам савоб, ҳам керакли иш, – деди президент.
Мамлакатимизда 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаси бор. Уларда 1 минг 823 нафар ўғил-қиз яшаб, ўқимоқда. 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг 363 нафар бола тарбияланмоқда.
Шарҳлар