Наврўз муносабати билан миллий фильмлар бепул намойиш этилади

Фото: uza.uz

Наврўз байрами муносабати билан Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” шиори остида бир қатор миллий фильмларнинг кинотеатрлардаги бепул намойишини тақдим этади, деб хабар бермоқда Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

Байрам кунлари “Яша, хотин”, “Осмондаги болалар-3”, “Абдулла Орипов”, “Пулинг бўлса…”, “Орзулар қанотида” каби фильмларнинг намойиши бўлиб ўтади.  

Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг кинотеатрлардаги намойиши 18-24 март кунлари ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.