Миллий сертификат имтиҳони натижалари халқаро методикада ҳисоблана бошланган

Фото: zamon.uz

2024 йил февраль ойидан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисоблана бошланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаров маълум қилди.

Унга кўра талабгорларга А+ дан C гача бўлган 6 хил даражадаги сертификат берилади.

Бунда А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига киришда ушбу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорционал балл берилади.

Мазкур имтиҳон учун талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширила бошланган.

Талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилиши, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланиши белгиланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.