Кучли шамол Сирдарёда кўп қаватли уй томини учириб кетди

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Тармоқларда “Кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйнинг том қисмига етказди” мазмунидаги хабарлар юзасидан дастлабки маълумот тақдим этилди.

Кузатилган кучли шамол таъсирида Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани “Янги давр” маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 кв. метр том қисмига зарар етган.

“Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди. Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган”, – дейилади хабарда.

Айни пайтда талофат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.