Қашқадарёда бир аёл қайнотасининг милтиғи билан ўзини отиб қўйди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида фуқаролардан бири уйида бепарволик билан сақлаб келган ов милтиғи отилиб кетиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Kun.uz Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб хабар бермоқда.
Яккабоғ тумани “Ўрта” МФЙда яшовчи Қ.Н. 2013 йилда ўзига бириктирилган отиш учун яроқли бўлган “Тоз-16” русумли ов қуроли ва унинг ўқлариини сақлашда бепарволик қилган.
Жумладан, у 2024 йил 22 сентябрь куни ов қуролини Ҳусен қишлоғида жойлашган молхона биноси ёнидаги омборхонада жойлашган сейфга тиқиб қўйишни унутиб, очиқда қолдирган.
Ўша куни соат 14:30 ларда Қ.Н.нинг келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган ва еҳтиёцизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Шунда милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолатда қурол сақлашда еҳтиётсизлик қилган Қ.Н.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлгани учун, 2024 йил 24 сентябрь куни унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўзғатилган жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Шарҳлар