Украина разведкаси Россия Starlink терминалларини араблардан олаётганини тасдиқлади

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россия вакиллари Starlink сунъий йўлдош алоқа тармоғи учун терминалларини араб мамлакатларидан сотиб олаётгани ва улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланаётгани ҳақида хабар берди.

Олинган маълумотларга кўра, битта терминал 2200 доллар туради. Россия вакилларининг сўзларига кўра, “араблар ҳамма нарсани етказишади, симлар, вайфай, роутер …”

Ғарб матбуоти хабарларига кўра, Россия ҳарбийлари Дубайда сотиб олинган Starlink терминалларини сохта компаниялар орқали олаётган бўлиши мумкин.

Starlink Россиянинг ўзида ишламайди, бироқ тармоқ Украинанинг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларида, жумладан Қримда ишлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.