Июль ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар пасайган
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди. Нархларнинг энг юқори пасайиши помидор (-64,3 фоиз), банан (-31,9 фоиз) ва бодринг (-31,1 фоиз) маҳсулотларида қайд этилди.
9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, буғдой уни, шакар ва бошқалар.
Таҳлил қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари минимал нархининг ошиши қайд этилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар