Минскда Ўзбекистон ССПнинг Савдо уйи очилди
Минск шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг (ССП) савдо уйи очилди, дея хабар беради Савдо-саноат палатасининг матбуот хизмати. Бу воқеа Беларусь ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакилларининг учрашуви чоғида бўлиб ўтди. Савдо уйининг вазифаси икки давлат ўртасида экспорт-импорт амалиётларини амалга оширишдан иборат бўлади.
Ушбу учрашув натижасида томонлар Беларусда логистика хабини очишга ҳам келишиб олдилар.
Улашиш:
Шарҳлар