Мирзиёев “Глобал Жануб” учун яшил технологиялар ва инновациялар ахборот банкини яратишни таклиф қилди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти жаҳоннинг етакчи давлатлари кўмагида “Глобал Жануб” учун “яшил” технологиялар ва инновациялар ахборот банкини яратишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев ушбу таклифни 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси бош вазири раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммитининг ялпи мажлисида билдирди.

– Иқтидорли ёшларимизни иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергетика, рақамлаштириш ва бошқа устувор соҳалардаги миллий ва халқаро дастурларни ишлаб чиқишга кенг жалб этишимиз керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, “Жануб ёшлари овози” доимий мулоқот платформасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.