Қозоғистонда яна 31 нафар ўзбекистонлик фуқаро автобусдан эвакуация қилинди

Источник: orda.kz

12 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида 31 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб кетаётган Краснодар-Сариағаш йўналишида ҳаракатланаётган автобус бузилиб қолган, деб ёзади «Дунё».

Тўхташ сабаби – қаттиқ совуқ туфайли дизель ёқилғисининг музлаши. Ақтобе вилояти Хромтау райони қутқарувчилари йўловчиларни Хромтаудаги Шерхан кемпингига олиб келишган. Жабрланганлар йўқ, фуқаролар иссиқлик билан таъминланган.

Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллиги вазиятни назоратга олган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ушбу совуқ об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошлар мамлакатнинг Астанадаги элчихонаси (+717 2954252), Алмата (+7273902616) ва Актау (+77292777117) шаҳарларидаги бош консулликларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Қайд этиб ўтамиз, 11 январь куни Қозоғистон автомобиль йўлларидан жами 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.