Мирзиёев кузда туризм саноатини ривожлантириш бўйича форумни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

Источник: kommersant.ru

Шавкат Мирзиёев Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг йиғилишида ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи сифатида қатнашди. Учрашувда Арманистон бош вазири  Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегиясининг раиси Михаил Мясникович қатнашди.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИга кузда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича форумни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади, дея қайд этади ёзади “ТАСС”.

Тошкент озиқ-овқат ва хомашё олиб чиқилишига қўйилган чекловлар Ўзбекистонга тааллуқли бўлмаслигига умид қилади, – деди президент.

Ўзбекистон Президенти ЕОИИдаги ҳамкорларни трансафғон темир йўли лойиҳасига таклиф қилди. У Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача давом этади ва 2 миллиардлик истеъмолчи бозорига эга Жанубий Осиёга энг қисқа йўлни таъминлайди, деди давлат раҳбари.

Мирзиёев меҳнат муҳожирларини жалб қилиш тартиб-қоидаларини соддалаштиришни таклиф қилди.

“Биз зарур ҳужжатларни қабул қилишни ва ЕОИИ аъзо давлатлари ва кузатувчилари иқтисодиётининг тез ўзгарувчан эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат ресурсларини самарали жалб қилишни таъминлайдиган соддалаштирилган тартибларни жорий қилишни таклиф қиламиз”, – деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.