Мюнхен аэропортида машҳур актёр Шварценеггер ушланди
Машҳур Голливуд актёри ва сиёсатчиси Арнольд Шварценеггер Мюнхен аэропортида жанжал марказида қолди, божхоначилар уни солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб ушлашди. Бутунжаҳон иқлим саммитига келган юлдуз тадбир доирасида хайрия аукциони учун мўлжалланган Швейцариянинг Audemars Piguet брендига мансуб ҳашаматли соатни олиб келган.
Bild нашрининг ёзишича, Шварценеггернинг шахсий коллекциясидаги соатнинг қиймати 20 минг еврога баҳоланган. Божхоначилар актёрни Германияга кираётганда ушбу қимматбаҳо буюмни расман декларация қилмаганликда айблади, бу солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳисобланади.
Божхонадаги сўроқ пайтида Шварценеггер хотиржам кўринди, аммо ҳар қандай кечикиш унинг Китцбюэль саммитига ўз вақтида етиб келишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини таъкидлади. Мюнхен Бош божхона бошқармаси матбуот котиби генерал Майстер қиммат импорт товарлари бўлган бундай буюмлар мамлакатга киришда расман декларация қилиниши кераклигини таъкидлади.
Шарҳлар