Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади

Foto: uzreport.news

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-945-сон, 26.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

Бундан ташқари, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, камида 3 йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.

Шунингдек, суд экспертининг текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга ва тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бўйича мажбурияти назарда тутилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.