Нодирбек Абдусатторов дунёдаги ёш шахматчилар (Juniors) рейтингида пешқадам

Нодирбек Абдусатторов. Дунё рейтингги
Фото: ФИДЕ

Нодирбек Абдусатторов дунёдаги ёш шахматчилар (Juniors) рейтингида пешқадамга айланди.

FIDE март ойи учун рейтингларни янгилади ва унга кўра Нодирбек ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни ортда қолдириб, ёшлар ўртасидаги рейтингни бошқариб бормоқда.

Яна бир шахматчимиз Жавоҳир Синдаров рейтингда бешинчи ўринда бормоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек илк бор дунёнинг энг рейтингли шахматчилари ўнталигига киргани ҳақида ёзгандик. У 27 февралдаги сўнгги янгиланишга кўра, классик шахмат бўйича 2753,5 балл билан ўнинчи ўринни эгаллаганди. Бу уни ушбу рўйхатдаги энг ёш шахматчига айлантирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.