Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қаторидан жой олди

Фото: chess.com

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов илк бор дунёнинг энг рейтингли шахматчилари ўнталигига кирди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг қайд этишича, бу ўзбек шахматчилари учун янги рекорддир.

Фото: Алишер Саъдуллаев саҳифасидан

27 февралдаги сўнгги янгиланишга кўра, Нодирбек классик шахмат бўйича 2753,5 балл билан ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу уни ушбу рўйхатдаги энг ёш шахматчига айлантирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.