Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунга визасиз режимни жорий этди

Фото: blog.ostrovok.ru

Ўмон Султонлиги Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатда 14 кун давомида визасиз қолиш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар беради.

Шу билан бирга, ушбу муддатдан кўпроқ вақт давомида мамлакатда қолиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Ўмон аэропортида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда Ўмон фуқаролари учун 10 кунлик муддатга визасиз тартиб ўрнатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.