Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан давлат харидлари бўйича 156 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган

Источник: Anhor.uz

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати тендер ўтказишда қонунбузарликлар содир этилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида ўтказилаётган тендер савдолари мониторинги Монополияга қарши қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 8 ойида 1974 та тендер савдоларида бюджет ва корпоратив мижозлар иштирокида жами 2590,9 млрд.сўмлик битимлар расмийлаштирилди. Монополияга қарши қўмитанинг мазкур бўлинмаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида 156 та тендер савдоларида  жами 107,12 млрд. сўмлик “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Монополияга қарши қўмитадан огоҳлантириш олган ташкилот ва муассасалар:

  • 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб;
  • Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туманлари мактабгача таълим бўлимлари;
  • Яшнобод тумани халқ таълими бошқармаси;
  • “Uzbekistan Airways Technics “ МЧЖ;
  • Р.Гляр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа билим юрти;
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ;
  • “Кўприкқурилиш трести” 13-кўприк қурилиш отряди;
  • Олмазор тумани ҳокимлиги;
  • Миробод туман ободонлаштириш бўлими;
  • “Тошкент иссиқлик узели”;
  • ДУК Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси;
  • «Ўзбекистон меҳмонхонаси» МЧЖ;
  • Кўзи ожизлар учун мактаб-интернат;
  • Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонаси;
  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги академик лицей;
  • яна 52 та ташкилот.

Шунингдек, 23 ҳолатда харидорларнинг ўзлари харид қилишдан бош тортгани, 81 ҳолатда эса кузатилган қонунбузарликлар ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилгани маълум қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.