Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали пойига чўчқанинг боши қўйилди
Россияда муҳожирлардан норозилик белгиси сифатида Ислом Каримов ҳайкали ёнига чўчқанинг боши қўйиб кетилди. Бу ҳақда Телеграм каналлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, номаълум шахслар чўчқа калласини қўйиб, “Бу пойтахтимизга бостириб кириб, уни чиқиндихонага айлантирган барча кофирларга огоҳлантириш, холос. Русларнинг сабри тугаяпти. Бизнинг Москвада ўз қоидаларини белгилашга ва аёлларимиз билан муносабатларни бошлашга рухсат бермаймиз! Россия руслар учун», – деган.
Ҳозирча бу воқеани расмий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқланмаган.
Улашиш:
Шарҳлар