Москвадаги тунги клубда католик роҳибаси кийимидаги йигит ҳибсга олинди
4-ноябрга ўтар кечаси хавфсизлик кучлари Москва марказида жойлашган Сретенкадаги барга католик роҳибаси кийимидаги йигитни ҳибсга олиш учун келган.
“Мен унга яқинлашдим, нима учун бундай қилганини ва хочни олиб ташлашни сўрадим. У хочни олиб ташламаслигини айтди. «Хеллоуинни шундай нишонлайман» (бу Хеллоуин байрамида содир бўлган) деб жавоб берди йигит. Охири полицияга қўнғироқ қилдим ва унинг устидан баённома тузилди», -деган гувоҳлар.
Аризада тақводор католиклар йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатишни сўраган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 148-моддаси илова қилишган. Аммо, ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар