Хитой кремнийсиз илк қуёш электр станцияси ишга тушириди

Фото: Минэнерго

Хитой кремний ўрнига перовскит минералидан фойдаланган ҳолда дунёдаги илк 1 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини тақдим этди, деб ёзмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

“Қуёш электр станцияси Ички Мўғулистоннинг шимолий автоном вилоятида жойлашган бўлиб, 27 000 м² майдонни эгаллаган 11 200 та қуёш панелларидан иборат. Ушбу лойиҳа 29-ноябрь куни тармоққа муваффақиятли уланган”, – дейилади хабарда.

Перовскит яхши самарадорликка эга ва уни ишлаб чиқариш арзон ҳисобланади. Бундан ташқари, у янада фойдаланиш учун қулай ва барқарордир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.