Турин шаҳрида одамлардан 5 метрдан камроқ узоқликда чекиш тақиқланди

Фото: қирғизистон янгиликлари

Италиянинг Турин шахри чекувчилар учун чекиш масофасини жорий қилмоқда: болалар ва ҳомиладор аёллар яқинида, шунингдек, очиқ жойларда бошқа одамларларнинг розилигисиз улардан беш метрдан кам масофада чекиш мумкин эмас.

“Мазкур чора сигареталар, сигар, тамаки иситиш тизимлари, ҳар қандай ёнадиган маҳсулотлар ва электрон сигаретларга тегишли”, – дейилади Турин коммуна кенгаши сайтида.

Март ойи бошида Италия ОАВлари мамлакат ҳукумати очиқ ҳавода бар ва ресторанлар, боғлар ва жамоат транспорти бекатларида электрон сигарет чекишни тақиқлаш режалари ҳақида хабар берган эди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи йил охирига қадар қабул қилиниши кўзда тутилганди.

Аввалроқ Италиянинг Милан шаҳрида музқаймоқ сотилишига чегаралар қўйилганлиги ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.