Тахмина Икромова Жаҳон кубогида 2 та олтин медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова Тошкент мезбонлик қилаётган Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичини муваффақиятли ўтказмоқда. Бугун старт олган алоҳида дастурлардаги машқларнинг дастлабки иккисида олтин медалларга сазовор бўлди. Спортчи дастлаб халқа, сўнг тўпдаги машқларда энг юқори балл жамғаришга эришди.

Халқа:

  1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 35.50 балл
  2. Даря Варфоломеев (Германия) – 35.30 балл
  3. Боряла Калейн (Болгария) – 34.75 балл

Тўп:

  1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 34.90 балл
  2. Даря Варфоломеев (Германия) – 34.70 балл
  3. Маргарита Колосов (Германия) – 33.60 балл

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.