Саида Мирзиёева: “Диёра — улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган қизлар учун мотивациядир”
Кеча, 28 июль куни ХХХИИИ ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича аёллар ўртасидаги -52 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёровани Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам муборакбод этди.
“Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди!” — деб ёзди у Telegram-каналида.
“Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медаль олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.
Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медаль” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!
Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!” — дейилади постда.
Шарҳлар