Муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланди

 15 февралдан бошлаб туман мудофаа ишлари бўлимларида муддатли ҳарбий хизматга чақирув тадбирлари бошланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда вазирлик бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш натижалари ҳамда фуқароларни навбатдаги чақирувда муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хабарга кўра,“Қуролли Кучлар сафини жисмонан бақувват ва руҳан соғлом фуқаролар билан тўлдириш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш тартиби икки босқичда амалга оширилади”.

Бирламчи тиббий кўрик – туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари чақирув пунктларида ҳудудий тиббий комиссиялари томонидан ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрик – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармаларидаги йиғин пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказилади.

МИББ чақирув пунктида ҳудудий-тиббий комиссиялар бир иш кунида 50 нафар, МИБ йиғин пунктида эса 100 нафар чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказилиб тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тиббий эксперт ҳужжатларига киритилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.