Пневматик қурол ва ўқларни божхона чегараси орқали олиб киришга уринишди

Фото: видеодан фотокўчирма

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан пост орқали ҳаракатланган фуқаро бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситасида божхона назоратидан яширилган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган, 1 дона 4,5 калибрли пневматик қурол, шунингдек 4 дона қурол учун газ баллонлар ва 186 дона ўқлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

“Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилган хабарда.

Хабарда эслатилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ ҳар қандай фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш ички ишлар органлари томонидан тақдим этилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.