«Муштум»нинг муаммолари ҳал бўлди

Аввалроқ, 100 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган «Муштум» журнали молиявий қийинчиликлар сабаб ёпилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Журнал таҳририяти ўзининг тармоқлардаги саҳифалари орқали унинг фаолияти давом этишини ёзмоқда.

«“Муштум” журнали (ва унинг барча интернет тармоқлари) ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Юзага келган келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилди. Азиз ватандошлар! Журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз ва чин дилдан қўллаб-қувватлаганингиз учун Сизларга ташаккур! “Муштум” бобо», – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.