Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича Осиё чемпионига айланди
Гонконгда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Музаффарбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради МОҚ.
Вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган Тўрабоев барча рақибларидан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ҳал қилувчи жангда дзюдочимиз БАА вакили Жафар Костоевни мағлуб этди, – дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик спортчилар 2024 йилги Олимпиадага яна олтита лицензия олгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар