,

Надеждин президентлик сайловларида ўзининг рўйхатдан ўтказилиши рад этилишига изоҳ

Фото: Астрахань 24

“Сизлардан таслим бўлмасликни сўрайман. Кўпчилик ишонмаган нарса юз берди: фуқаролар Россияда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ҳис қилишди. Айнан сиз бутун дунёга: «Россия буюк ва эркин мамлакат бўлади», деб эълон қилиш учун узун навбатда турдингиз. Мен эса бугун ҳар бирингизни Марказий сайлов комиссияси залида таништирдим”, — деди Борис Надеждин (ўзининг Телеграм-каналида) Россия Марказий сайлов комиссиясининг уни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олмаганлигига изоҳ берар экан.

Надеждин Россия Олий судида ўзининг рўйхатдан ўтказилишини рад этишгани устидан шикоят қилишга ваъда берди.

Қайд этилишича, сайлов комиссияси ўз қарорини текширилган 60 минг имзодан 9147 таси ҳақиқий эмаслиги билан изоҳлаган. Умуман олганда, сиёсатчи МСКга 104 734 та имзо топширган.

Асли тошкентлик Россия президенти бўлишга интилмоқда. Борис Надеждин ўзи ким?

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.