Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Новый хоким Намангана
Фото: хокимият Наманганской области

Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз сўзида, кейинги йилларда Наманган шаҳрида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, галдаги вазифаларга тўҳталган.

Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ғ.О.Джамаловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилиш, Анвар Отаходжаевни Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан тасдиқлашган.

Анвар Отаходжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1994 ва 2002 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган шаҳар «Олтин Водий-95» хусусий фирмаси раҳбари вазифасидан бошлаган.

1998—2019 йилларда Наманган вилоят Иқтисодиёт ва статистика бошқармаларида турли лавозимларда, Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи, Наманган вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўбасининг етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Озиқ-овқат холдинг компанияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари, “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ бошқарма бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

У 2019 йилдан шу кунга қадар Чортоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.