Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
2023 йил декабрь ойида қамоққа олинган Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султоновга суд куҳми ўқилди.
Саидаҳмад Султонов Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисмининг “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шарҳлар