Наманган вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олингани тасдиқланди
Anhor.uzга Наманган вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари маълум қилишича ҳоким ўринбосари қўлга олинган. «Бироқ, нима сабабдан қўлга олингани бўйича маълумотлар йўқ. Тергов органларидан маълумот кутмоқдамиз», – дейди.
Бироз аввал, ҳоким ўринбосари қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни берган эдик.
Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001-2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2012-2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган. Ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланишидан олдин 2018 йилдан Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Шарҳлар