Наманган вилоятида сел келиши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди
Бугун, 13 июль куни соат тахминан 13:30 да қисқа муддатли жала ёмғирлари сабабли Косонсой шаҳрида сел оқими келган. Бу ҳақда UzNews нашри Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда ёзади.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, яна олти нафари эса жабрланган.
Воқеа жойига вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИБ, прокуратура ва ҳокимлик вакиллари келган. Ҳозир излаш-қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Мазку ҳолат бўйича дастлаьки тергов ишлари бошланган. Излаш-қутқариш ишлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар