Наманган вилоятидаги археологик ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан уйлар қурилгани маълум бўлди
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археология ёдгорлиги йўқ қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди, деб ёзади ЎзА.
Ушбу ёдгорликнинг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.
Оқибатда тарихий ёдгорликкка қарийб 72 млрд. сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди. Текширув якунлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Улашиш:
Шарҳлар