Наманганда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди
Наманганда автомобиль 9 ёшли болани уриб юборган, натижада у ҳалок бўлган. Воқеа 13 сентябрь куни соат тахминан 18:40 да “Келажак тонги” маҳалласида содир бўлган. 60-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пайтда уни ВАЗ-2101 автомобили уриб юборган, деб ёзади UzNews нашри.
ЙТҲ натижасида ўсмир бола кўп сонли жароҳатларни олган, хусусан, унда мия чайқалиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган. Маҳаллий касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ўқувчи вафот этган.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар