Наманганда ўқувчилар калтакланганлиги айтилмоқда

Кадр из видео
Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда бир нечта ўсмир болаларни катта ёшли эркак ураётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур воқеа зудлик билан Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар беряпти.

“Аниқланишича, 2023-йил 15-декабрь куни Чуст тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги 2-сон касб ҳунар-мактаби директор ўринбосари А.Н. дарс вақтида сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги важи билан мактаб ўқувчилари 2007-йилда туғилган М.С., М.А. ва 2006-йилда туғилган Ю.Д., Ф.А ларни калтаклаган”, – дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.