Наманганда Дамас ёниб кетди

Фото: Наманган ФВБ

Бугун, 3 март куни ижтимоий тармоқда “Ёниб кетган дамас фуқаролар томонидан ўчирилмоқда” дея хабарлар тарқалмоқда. Бунга вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.

“Ҳақиқатдан ҳам соат 12:26да Наманган шахар ФВБ 101 қисқа рақами Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани “Ишонч” МФЙда жойлашган автомабилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига таъмирлаш учун олиб келинган “DAMAS” русумли автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида кўчадан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан хабар берилган”, дейилади хабарда.

Ёнғинни устахона ишчилари ва ён атрофдаги фуқаролар билан бартараф этилган. Содир бўлган ёнғин юзасидан қутқарувчиларга хабар ўз вақтида бормаган  ва воқеада куйиб тан жарохати олганлар йўқ.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.