Наманганлик тадбиркор 2,8 млрд сўмлик кредитни талон-тарож қилганликда айбланмоқда
Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидаги корхоналардан бирининг раҳбари кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда, деб ёзади “Газета” нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Департамент маълумотларига кўра, тадбиркор темир-бетон буюмларни ишлаб чиқаришга ускуналар харид қилиш учун 2,8 миллиард сўм миқдорида банк кредитини олган. Бироқ, у ишлаб чиқаришни йўлга қўймасдан техникани сотган, бу эса талон-тарожлик сифатида баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар