Наманганлик ўқувчи 50 минг доллар мукофотининг бир қисмини мактаби учун ажратди
Наманганлик 15 яшар ўқувчи Муҳаммад Тожиддинов President Tech Award танловида ғолиблик учун берилган мукофотнинг бир қисмини ўзи ўқиётган мактаб учун ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Муҳаммад Учқўрғон туманидаги 3-мактабнинг 9-синфида таҳсил олади. У бошчилик қилган жамоа танловнинг “Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари” йўналишида “PCP рақамли қалқони” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди ва 50 минг доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.
Муҳаммад жамоа аъзолари билан келишиб, мазкур мукофотнинг бир қисми — 5 минг долларни ўзи ўқиётган мактаб учун ажратишга қарор қилди. У ушбу маблағ эвазига замонавий компьютер синфини ташкил этишни режалаштирган.
Шарҳлар