Нарпай туманида ҳоким алмашди
Нарпай туманида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги.
2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Рахманов Шерзод Шухратович бошқа ишга ўтаётганлиги боис туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Буранов Шербек Эркинович номзоди Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шербек Буранов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. 2003 йилдан бошлаб банк тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2021 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.
Шарҳлар