Фарғонада катта миқдорда наша сақлаб келаётган шахс аниқланди
Ёзёвон туманида 7 килограммдан зиёд наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати ёзмоқда.
«Жорий йилнинг 9 февраль куни тумани ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Беруний МФЙда яшовчи, 1978 й.т. фуқаро А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7.170 кг миқдоридаги наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар