НАТО альянсга аъзо мамлакатларни яқин йигирма йил ичида Россия билан урушга тайёрланишга чақирди
Адмирал Роб Бауэрнинг таъкидлашича, НАТО кенгроқ таҳдидларга «яхшироқ тайёрланиши» ва бунинг учун уруш бўлган тақдирда кўпроқ одамларни ҳарбий хизматга жалб қилиш имконини берадиган тизимни ишлаб чиқиши керак.
Бауэр Швеция расмийларининг мамлакат урушга тайёрланиши кераклиги ҳақидаги баёнотларини мисол қилиб келтирди. Унинг фикрича, иттифоқнинг бошқа давлатлари “яқин 20 йил ичида ҳаммаси зўр бўлмаслигини англашни” бошлашлари керак.
8 январь куни Швеция фуқаро мудофааси вазири Карл-Оскар Булин мамлакат фуқароларини уруш эҳтимолига тайёр туришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат кўп йиллар давомида нейтрал бўлганига қарамай, тинчлик унинг учун «ўзгармас доимий нарса эмас» ва барча аҳолини Швециянинг умумий мудофаасини яратишда ёрдам беришга чақирди.
Шарҳлар