Навоий вилояти ҳокими сайловда овоз берди

Юртимиздаги барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида сайлов участкаларида ҳам овоз бериш жараёнлари давом этаяпти. Фуқароларимиз Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришмоқда. Асосийси ҳар бир участкаларда яратилган қулай шарт-шароитдан аҳоли мамнун. Тиббиёт, она ва бола хоналари сайловчилар хизматида. Бу ҳақда нашримизга вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ўтказилаётган сайловлар юртимиздаги энг муҳим сиёсий тадбир бўлиб, эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради. Қолаверса, ушбу тадбирда ҳар бир фуқаромиз фаол иштирок этиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодлар ва партияларни қўллаб-қувватлаши керак», – деди Н.Турсунов.

Мазкур сайлов участкасида 2710 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 12 нафари муддатидан олдин овоз беришган.

Муҳим сиёсий жараёнда тштирок этиш учун Навоий шаҳридан 99 минг 686 нафар сайловчи рўйхатга киритилган ва улар 56 та сайлов участкаларида ўз хоҳиш иродасини эркин намаён этишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.