Фарғонада Марказий майдонларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилади

Фарғонада Марказий майдонларни ободонлаштириш

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 июндаги 171-сонли қарорига биноан Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилади.

Департаментнинг асосий вазифаларига:
 
Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини, боғларини, фаввораларини ҳамда «Санъат саройи» биносига, 20000 ўринли стадионга, Мустақиллик кўчасига туташ ҳудудларни сақлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъминлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек сунъий суғориш тизимларининг, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг, кўчаларни ёритиш воситаларининг ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириш; 

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш киради.

Департамент сув сепиш машинаси, супуриш-тозалаш машинаси, қор юклаш машинаси, “Исузу” самосвали, “Исузу” телескопик минораси, тротуарларни тозалаш машинаси, Damas Wan автомобили ва 13 та газон қирқиш машинаси билан жиҳозланади.

Фотосурат: © Wikimedia.com
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.