«Не молчи» лойиҳасининг асосчиси таҳдидлар сабабли Ўзбекистонни вақтинчалик тарк этди
Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. Айни пайтда у Грузияда яшамоқда.
«Телеграмдаги аноним ўлим таҳдиди менга таъсир қилади деб ҳеч ўйламагандим. Хавфсизлигим учун қўрқиб Ўзбекистонни тарк этаман, деб ўйламагандим. Кейинги сафар бундай хабарларни қабул қилишим осонроқ бўлишини биламан. Аммо ҳозир нимани ҳис қилаётганимни ўзим биламан», – деб ёзади у.
Матвиенко Ўзбекистонга қайтишини, аммо ҳозир хавфсиз жойда тинчланиши кераклигини таъкидлаган. Ирина Матвиенко ўз изоҳида, шунингдек, 28 апрель куни таҳдидлар келиб тушгани юзасидан Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилганини ҳам қайд этади.
«Ўлим билан таҳдид қилинганидан кейин хатти-ҳаракатларим ўзгарди. Мен буни кимнингдир аҳмоқона ҳазилидек қабул қилишга ҳаракат қилдим, лекин подъездга кириш, коридор бўйлаб офисга бориш қўрқинчли бўлиб қолди. Ичкарига кириб, қўлимда учи ташқарига қараган (йўналтирилган) калит билан масофадан туриб ҳар бир бурчакни кўздан кечирдим. Зинадан лифтда эмас, пиёда юқорига ва пастга тушиб чиқдим. Эримдан майдончамизга чироқ ўрнатишни, умумий эшикка қулф осиб қўйишини сўрадим», — дейди у.
Шарҳлар