Украина энг йирик нефть заводларига зарбалар бергач, Россия ёнилғи ишлаб чиқаришнинг қарийб 10 фоизидан айрилди

топливо
Фото: МТ

Украина дронлари март ойида Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар бергач, мамлакатда ёнилғи ишлаб чиқаришнинг қарийб ўндан бир қисми тўхтаб қолди.

Айни пайтда Россия нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб турган бирламчи ускуналарнинг жами қувватининг 13 фоизи авария туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда Reuters соҳадаги манбалари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Агар фақат бензин ва дизель ёнилғисини чиқарадиган нефть заводлари ҳисобга олинса, иқтисодиёт ишлаб чиқаришнинг деярли 9 фоизини ёки қайта ишланадиган нефть ҳисобида суткасига 77,4 минг тоннани йўқотган бўлади.

Учувчисиз учар қурилмалар ҳужуми туфайли нефтни қайта ишлаш заводларида тўпланиб қолган авариявий тўхтаб туриш 3,5 миллион тоннага етган, бу аввалги икки йил ичидаги жами суммадан 10 марта кўп демакдир. Шу билан бирга, нефтни қайта ишлаш бўйича зарар кўрган ускуналар сони уч карра ўсган, марта ўрталарига келиб эса авариявий тўхтаб қолиш ҳажмлари режали таъмирлашлардан 1,4 марта ошиб кетган.

Ишлаб чиқаришнинг пасайиши аллақачон ёнилғининг улгуржи нархлари кескин кўтарилиб кетишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина 2 кун ичида Россия нефтни қайта ишлаш саноатининг 12 фоизини таъминловчи заводларни ишдан чиқаргани хабар берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.