Дунёда 43,1 фоиз киши неврологик касалликлардан азият чекмоқда

Фото: uzreport.news

Неврологик касалликлар — ногиронликни келтириб чиқарувчи ва эрта ўлимга олиб келувчи энг асосий омиллардан бири.

Хабарга кўра, “Дунёда 3,4 миллиард киши аниқроғи Ер юзи аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда. Бу борада инсульт, неонатал энсефалопатия, мигрен, деманс, диабетик нейропатия, менингит, эпилепсия, аутизм каби хасталиклар улуши юқори”. 

Тадқиқот давомида ўрганилган бундай касалликлар сони 37 та. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу патологиялар асоратлари 1990 йилдан 2021 йилгача 11,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Хасталиклар тақсимоти ёш тоифасига қараб фарқланади. Масалан, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган беморлар ўртасида инсульт, мигрен ва диабетик нейропатия ташхислари юқори ўринни эгаллайди. 60-79 ёшлилар орасида эса инсульт, Альцгеймер, деманс, диабетик нейропатия билан хасталанганлар сони кўп. 

“Асаб тизими бузилишлари оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлар сафида эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори”, – дейди олимлар.

Неврологик хасталиклардан энг кўп азият чеккан минтақалар рўйхатида Ғарбий ва Марказий Африка давлатлари биринчи ўринда туради. Энг паст статистика Австралия, Океания ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган юқори даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.